19:51 / 25.12.2018
4 010

Туркия Сурияда ИШИДни бир ўзи йўқ қилиб ташлаши мумкинлигини билдирди

Туркия Сурияда ИШИДни бир ўзи йўқ қилиб ташлаши мумкинлигини билдирди
Анқара Америка қўшинларини Суриядан олиб чиқиш PYD/YPG террорчилари манфаатларига хизмат қилмаслиги кераклигини аниқ билдирди, дея маълум қилмоқда Туркия ташқи ишлар вазири Мавлуд Чавушўғли.

Унинг сўзларига кўра, Анқара ва Вашингтон Суриянинг Манбижи бўйича йўл харитасини Суриядан Америка қўшинлари олиб чиқиб кетилишидан аввал амалга оширишни якунлаш тўғрисида келишиб олди.

«Америка томони Манбиж бўйича келишувларни амалга ошириш кечикаётганини тан олмоқда», - деди Чавушўғли.
Турк дипломатияси раҳбарининг таъкидлашича, расмий Анқара Фурот дарёсидан шарқда жойлашган Сурия туманларини террорчилардан тозалаш бўйича чоралар кўришга тайёр.

Чавушўғли эслатишича, Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғаннинг Сурия шарқида ҳарбий амалиёт тез орада бошланиши ҳақидаги баёнотидан кейин жиддий ўзгаришлар юз берди. АҚШ, хусусан, Америка қўшинларини Суриядан олиб чиқиш тўғрисида эълон қилди, дея таъкидлаган вазир.

Шунингдек, ТИВ раҳбарининг хабар беришича, Анқара ва Вашингтон Америка қўшинларини Суриядан олиб чиқишни мувофиқлаштириш мавзусида ишламоқда. «Бу масала ТИВ ва Туркия ҳамда АҚШ мудофаа маҳкамалари даражасида муҳокама қилинмоқда», - деди Чавушўғли.

Унинг сўзларига кўра, Анқара Суриядан Америка қўшинларини олиб чиқиш қароридан мамнун ва бу жараён PYD/YPG террорчилари манфаатларига хизмат қилмаслиги кераклигини билдирди.

Чавушўғлининг таъкидлашича, Туркия Сурияда ИШИД террорчиларини бир ўзи йўқ қилиб ташлаши мумкин. Ташқи ишлар вазири хабарига кўра, Суриядаги вазиятга ечим топиш масаласини муҳокама қилиш учун Москвага ташриф буюради.

Шунингдек, унинг сўзларига кўра, Туркия Ислом ҳамкорлик ташкилоти мулоқот гуруҳини 10 январь куни Истанбулда Яман бўйича йиғилиш ўтказишга чақирди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Туркия Сурияда ИШИДни бир ўзи йўқ қилиб ташлаши мумкинлигини билдирди