Дубай ҳукмдорининг қизи Латифа бинти Муҳаммад Ал-Мақтум саройдан қочишга уринишидан кейин илк бор суратга олинди. Бу ҳақда Associated Press ахборот агентлигига таяниб Kun.uz хабар берди.
БААнинг WAM ахборот агентлиги 24 декабрда малика Дубайда оиласи билан бирга яшаётгани ҳақида ҳукумат баёнотини эълон қилган. Малика 15 декабрда БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича собиқ олий комиссари Мэри Робинсон билан учрашган. Ахборот агентлиги малика ва Робинсоннинг бирга тушган суратини эълон қилган.
Декабрь бошида маликанинг саройдан қочишга урингани маълум қилинганди. Март ойида у дугонаси ёрдамида автомобилда қўшни Уммонга чиқиб кетган. У ерда дугоналар гидроциклга ўтириб, уларни нейтрал сувларда кутиб турган шериклари яхтасига етиб олишган. Яхта деярли Ҳиндистон соҳилларига етиб қолганда, унга ҳарбийлар етиб олиб, маликани ўзлари билан олиб кетишган.
Ўшандан бери малика ҳақида ҳеч нарса маълум бўлмаган. Инсон ҳуқуқлари бўйича ташкилот қизнинг тақдиридан хавотир билдирган. Қиз қочишигача видео ёзиб, унда мамлакатида ўзи истаганча яшашга йўл беришмаётганидан шикоят қилган. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Эрдўғон террорчилар ҳақида кескин гапирди
АҚШ элчиси: “Россия Украина пойтахтига гипертовушли ракеталар билан зарба берди”
Россия қўшинлари Авдеевкадаги иккита қишлоқни эгаллаб олди
Россиянинг ҳарбий операциядаги манёври Украинани ҳайратга солди
Россиялик терговчилар терактда айбланаётганлар оиласини сўроқ қилиш учун Тожикистонга келди
Терактдан кейин Россиядаги Тожикистон фуқаролари нафрат ва тажовузга дучор бўлмоқда
Россия Украинанинг ҳарбий дрон йиғув иншоотларини йўқ қилди
АҚШ расмийлари: Миллионлаб америкаликлар хитойлик ҳакерлар ҳужумига учраган