
Украина шарқидаги қуролли ихтилоф томонлари 29 декабрь яримтундан ўт очишни белгиланмаган муддатга тўхтатишга келишиб олди. Украина ва ўз мустақиллигини эълон қилган Донецк ва Луганск халқ республикалари вакиллари буни видеоанжуман режимида амалга оширишган.
Бу ҳақда Украинанинг Минскдаги уч томонлама контакт гуруҳи музокараларидаги вакили Евгений Марчук маълум қилди. Марчук тинчлик сулҳи 29 декабрь соат 00:00дан амал қилишига умид билдирган.
Контакт гуруҳининг Минскдаги аввалги учрашувида Донбассда тинчлик сақлашни 22 декабрдан бошлашга муваффақ бўлинмаган, чунки ўша вақтда Украинада ҳали ҳарбий вазият тартиби амал қилаётган эди. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.