
Иш қидириш бўйича Superjob.ru сервиси аналитиклари 2019 йилда талаб катта бўладиган касблар рўйхатини тузишди. Уларнинг фикрича, келгуси йилда iOS ва Android иловалар ишлаб чиқарувчиларга талаб кучли бўлади.
Аналитиклар шунингдек, турли платформа ва сайтлар интерфейсларини яратиш билан шуғулланадиган UI/UX-дизайнерларга талаб юқори даражада бўлади деб ҳисоблашмоқда.
Бундан ташқари, QA/синов ўтказувчи мутахассисларга талаб кучли бўлиши тахмин қилинмоқда. Экспертларнинг ҳисоб-китобларига кўра, маълумотларни таҳлил қилувчи мутахассисларга бўлган талаб ҳам ошади. Бу касб эгаларига IT-компаниялар, молия ташкилотлари, савдо ва хизмат кўрсатиш компанияларида талаб катта бўлади. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар