14:19 / 29.12.2018
3 886

Оқ уй Афғонистондаги ҳарбийлар ҳам олиб чиқилиши ҳақидаги хабарларни рад этди

Оқ уй Афғонистондаги ҳарбийлар ҳам олиб чиқилиши ҳақидаги хабарларни рад этди
АҚШ президенти Дональд Трамп Пентагонга Афғонистондаги ҳарбийларни олиб чиқиш ҳақида фармойиш бермаган. Бу ҳақда АҚШ Миллий хавфсизлик кенгаши матбуот котиби Гарретт Маркис Bloomberg мухбирига маълумот берди.

Афғонистондаги халқаро ҳарбий контингентга бошчилик қилувчи генерал Скотт Миллер ҳам бундай буйруқ олмаганини тасдиқлаган.

21 декабрь куни Америкадаги нашрлар 17 йил олдин Афғонистонга олиб кирилган америкалик ҳарбийларнинг ортга қайтарилиши бошланиши, Пентагон 2019 йилнинг январь ойида бу мамлакатдаги 14 минг нафар ҳарбийдан 7 минг нафарини олиб чиқиши ҳақида ёзганди.

Шу куни АҚШ Мудофаа вазири Жеймс Мэттис истеъфога чиқди. ОАВ бу истеъфони вазирнинг Дональд Трамп билан ҳарбийларни Сурия ва Афғонистондан ортга қайтариш ғояси бўйича ҳамфикр бўлмагани билан боғлади.

Эслатиб ўтамиз, 19 декабрь куни АҚШ президенти Дональд Трамп ИШИД устидан тўлиқ ғалаба қозонилганини эълон қилган ва америкалик ҳарбийларга Сурияни тарк этишга буйруқ берганди. Кейинроқ у Суриядаги жангарилар қолдиқларига қарши кураш Россия, Туркия ва Эрон каби мамлакатлар томонидан олиб борилиши кераклигини айтди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Оқ уй Афғонистондаги ҳарбийлар ҳам олиб чиқилиши ҳақидаги хабарларни рад этди