
AirAsia авиакомпаниясига тегишли Airbus 320-200 самолёти йўқолган ҳудудга эҳтимолий авиаҳалокат жойида тутун излари пайдо бўлгани ҳақидаги хабарларни текшириш учун бир неча вертолёт жўнатилди. Бу ҳақда CBS News'га асосланиб Kun.uz хабар бермоқда.
Қайд этишларича, тутун излари Ява денгизи қирғоқлари яқинида, қуруқликдан қайд этилган.
Аввалроқ, Индонезия қутқарув идораси самолёт катта эҳтимол билан денгиз остида бўлиши мумкинлиги ҳақидаги тахминни илгари сурганди. Шунга қарамай, ҳозирча қидирув ишлари қуруқликда олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 28 декабрь куни тонгда AirAsia авиакомпаниясига тегишли, Индонезиянинг Сурабая шаҳридан Сингапурга учиб кетаётган лайнери радардан йўқолиб қолганди.
Тахминларга кўра, самолёт Индонезияга тегишли Белитунг ороли қирғоқлари яқинида қулаган бўлиши мумкин. Лайнер бортида 162 киши бор эди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар