date
views 5 513

Бернард Шоу: «Муҳаммад пайғамбар (с.а.в.) инсоният халоскори»

Бернард Шоу: «Муҳаммад пайғамбар (с.а.в.) инсоният халоскори»
Ирландиялик буюк ёзувчи ва адабиётшунос адабиёт соҳасида Нобель мукофоти совриндори Жорж Бернард Шоу ўлимидан бир муддат аввал дунё бўйлаб саёҳатга чиққан. Бу ҳақда «Islom.uz» хабар берди.

1950 йилда вафот этган Бернард Шоу саёҳат давомида Бомбейдан ўтаётганида «Зе Лайт» нашри унинг «Исломлашиш» ибораси билан нима демоқчи эканини билиш учун мурожаат қилган.

Бернард Шоу мухбирга бу таъбирини изоҳлаб қуйидагиларни сўзлаб берган: «Ҳайратга солувчи қувватга эга бўлгани учун Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам динига нисбатан анчадан бери чуқур ҳурмат билан қарайман.

Менга Ислом дини тинмай ўзгараётган ҳаётнинг турли даврлари ва вазияларига мос келадиган фикрлари бор ягона диндай туюлади. Мендек машҳур кишиларнинг келажак ҳақидаги фикр ва тушунчаларига аҳамият бериш керак. Мен Исломиятни эртанги Европа қабул қилишини айтдим. Ўрта асрдаги черковлар ўз ҳасадлари ва жоҳилликлари сабабли Исломиятни қора ранглар билан тасвирлаган. Улар Муҳаммад Соллаллоҳу алайҳи васаллам ва унинг динидан нафратланиш руҳида тарбияландилар. Уларнинг наздида Муҳаммад Соллаллоҳу алайҳи васаллам «Антихрист» (Исонинг душмани).

Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам!.. Мен бу инсоннинг ажойиб ҳаётини ўргандим. У Исо душмани эмас, балки бутун инсониятнинг халоскоридир. Агар унга ўхшаган бирор инсон бугунги дунёнинг бошқарувини қўлига олса, мен аниқ ишонаманки, инсониятни тинчлик ва саодатга элтади.

Кези келганда айтиш жоизки, ўн тўққизинчи юз йилликда Чарлиле, Гёте ва Гиббон каби олим ва ёзувчилар Муҳаммад Соллаллоҳу алайҳи васаллам динида ҳақиқий қиймат кўрди. Шу зайлда Европа Исломиятга нисбатан бошқачароқ муносабат билдира бошлади. Бугунги Европа бу йўлда яна-да олдинга бормоқда. Улар Муҳаммад Соллаллоҳу алайҳи васаллам динига ошиқ бўлмоқда. Келажакда бунданда илгарилаб кетади. Европа барча муаммо ва дардларидан қутулиш учун бу диннинг қандай муҳим восита эканини билади. Менинг тушунчамнинг мана шу жиҳатини англашингиз керак. Ҳозирда ҳам менинг ватандошларим ва бошқа евопаликлар Муҳаммад Соллаллоҳу алайҳи васалламнинг динини қабул қилди. «Исломлашиш» таъбирининг моҳияти нима эканлигини, ўйлайманки изоҳлай олдим».

Бернард шоу дейдики...

■ Черковлар оддийлик ва содда кўнгилли бўлишни маслаҳат беришади, аммо унга ўзлари ҳам амал қилишлари керак...
■ Эътиқод бўлмаган жойда мунофиқлик бўлади, билим бўлмаган жойда билимсизликнинг бўлади.
■ Ҳеч нарсани билмагач, гапириш қандай осон...
■ Қул каби ўстирилганлар фақат қул каби бошқарилади.
■ Ўз тилини билмаган одам бошқа тилни ўрганолмайди.
■ Аслида модалар уюштирилган юқумли касалликдир. Бу сотувчиларнинг юқумли касаллик тарқатишини исботлайди...
■ Ёшлигимда қилган ўн нарсамдан тўққизтасини муваффақиятсизлик билан якунланганини кўрдим. Муваффақиятсиз бўлишни истамадим ва шунинг учун мен ўн баробар кўпроқ ишладим.
■ Ноэл жирканч мавзу; ачинмаслик туйғуси ва очкўзлик билан боғлиқ мавзу; мастлик ва сарсарилик, ёмонлик ва тиланчилик, ёлғончилик ва ифлослик, куфр билан боғлиқ аҳлоққа зид мавзу. Ноэл истаксиз ва зериккан жамиятга катта дўкон эгалари ва газета, телевидениялар томонидан мажбуран қабул қилдирилган мавзу...
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Бернард Шоу: «Муҳаммад пайғамбар (с.а.в.) инсоният халоскори»