16:35 / 30.12.2018
6 476

Хитойлик балиқ сотувчи қиз интернетда машҳур бўлиб кетди

Хитойлик балиқ сотувчи қиз интернетда машҳур бўлиб кетди
Тайвань провинциясида яшовчи 26 ёшли Лю Пэнпэннинг суратларини онасига балиқ олгани келган эркак интернетга жойлаган. Бу ҳақда Daily Mail хабар берди. Аёлга «энг гўзал балиқ сотувчиси» деб ном берилди.

Маълум бўлишича, қиз 13 ёшидан буён балиқ сотиб, онасига ёрдам беради. У суратига илиқ муносабат билдирган барчага миннатдорчилик билдирди. Шундан буён унинг пештахтаси олдида мухлислари навбат кутадиган бўлди. «Мен бундай бўлишини хаёлимга ҳам келтирмагандим, ишониш қийин», — дейди Лю.

У модель ва видеоблогер сифатида фаолият юритади. «Мени суратга олаётган одамлар балиқ харид қилишини кўпроқ истардим», — дейди у журналистларга.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Хитойлик балиқ сотувчи қиз интернетда машҳур бўлиб кетди