18:25 / 31.12.2018
15 175

АҚШ биринчи хоними омма қаршисига "иштонсиз" чиқди...(ми?) (видео)

АҚШ биринчи хоними омма қаршисига "иштонсиз" чиқди...(ми?) (видео)
Одатда Меланья Трампни либосларни танлаш диди туфайли бутун дунё бўйлаб миллионлаб аёлларга ўрнак сифатида тилга оладилар. Аммо АҚШ биринчи хонимининг омма қаршисидаги охирги чиқиши интернет фойдаланувчиларида тескари реакцияни ҳосил қилди.

Ижтимоий тармоқларда Меланьянинг Ироқдан турмуш ўртоғи билан қайтаётганида кийган либоси ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларининг кескин танқидига учради. Президент раҳбари ва унинг рафиқасининг Ироқдан қайтиши саҳнаси Twitterда эълон қилинган.

Меланья Трамп калта яшил пальтода ва жуда тор оч малла лосина-шимда бўлгани учун у деярли кўринмаган. Оқибатда, биринчи хоним иштонсиздек аҳволда намоён бўлган.

"Меланья иштон киймаганми?", - дея савол билан юзланган фойдаланувчилардан бири.
"Бу либосда у худди жанжалкаш эльфларга ўхшаб қолибди", - дея изоҳ қолдирган фойдаланувчилардан яна бири.
"Аслида нима бўлганини билиш учун уч марта видеони қайта кўришимга тўғри келди", — дейди яна бири.

Аммо танқидчилар бу билан қониқишмади, улар Меланья кун ботганида қуёшдан ҳимоя қилувчи кўзойнак тақиб олганини ҳам назарларидан қочирмадилар.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » АҚШ биринчи хоними омма қаршисига "иштонсиз" чиқди...(ми?) (видео)