20:04 / 01.01.2019
4 666

1 январдан Москвада мигрантлар учун меҳнат патенти нархи ошади

1 январдан Москвада мигрантлар учун меҳнат патенти нархи ошади
Москвада мигрантлар учун 2019 йил 1 январдан меҳнат патенти нархи 4,5 минг рублдан 5 минг рублгача оширилди.

2018 йил ноябрь ойининг охирида тегишли ўзгартиришлар Москва шаҳар думаси йиғилишига киритилди ва қабул қилинди.

Москва шаҳар думасининг иқтисодий сиёсат ва молия бўйича комиссияси раиси Людмила Гусева фикрича, тегишли таълим ва Москвада ишлаш имкониятига эга бўлган меҳнат мигрантлари Россия пойтахтига келиши керак.

Аввалроқ, у чет элликлар учун патент нархининг ошиши бўйича чора мамлакат бюджетини тўлдиришга ёрдам бериши, олинган маблағлар эса ижтимоий эҳтиёжларга сарфланишини қайд этиб ўтганди.

Москва шаҳар думаси билан деярли бир вақтнинг ўзида Москва области думаси ҳам мигрантлар учун меҳнат патенти нархини ошириш тўғрисида қарор қабул қилди. 2019 йил 1 январдан бошлаб у 450 рублга қимматлашди - 4,75 минг рублгача.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » 1 январдан Москвада мигрантлар учун меҳнат патенти нархи ошади