07:57 / 02.01.2019
5 488

Болливуд афсоналаридан бири ҳаётдан кўз юмди

Болливуд афсоналаридан бири ҳаётдан кўз юмди
Канадада афсонавий ҳинд актёрларидан бири Қодир Хон 82 ёшида вафот этди. NDTV телеканалининг маълум қилишича, актёр 31 декабрда оғир касалликдан даволанаётган шифохонада вафот этган.

Қодир Хон Болливуднинг 1970-1990-йиллардаги энг машҳур актёрларидан бири бўлган. 1937 йилда туғилган актёр 300 дан кўпроқ фильмда суратга тушган, сценарийнавис ва кинофильмлар учун диалоглар муаллифи сифатида ишлаган. Актёр айниқса ёвуз кишилар ролларини ижро этиши билан танилган. Бундан ташқари, у комедик ролларни ҳам маромига етказиб ижро этган.

Хон оиласига Болливуднинг кўплаб юлдузлари ва ҳинд сиёсатчилари ўз таъзияларини билдиришган.

Қодир Хон “Абдулла” (Abdullah, 1980), "Менинг овозимни эшитинг" (Meri Awaaz Suno, 1981), “Самрат” (Samraat, 1982), “Қасос ўти” (Khoon Bhari Maang, 1988) ва бошқа фильмлардаги роллари билан томошабинлар ёдида қолган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Болливуд афсоналаридан бири ҳаётдан кўз юмди