09:39 / 02.01.2019
4 185

Кремль Беларусь билан «қайта бирлашиш» режасини изоҳлади

Кремль Беларусь билан «қайта бирлашиш» режасини изоҳлади
Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков Россия ва Беларусь раҳбарлари Владимир Путин ва Александр Лукашенко ўртасидаги музокаралар ҳақида гапирар экан, бу ерда республикаларнинг қўшилиши ҳақида ҳеч қандай гап кетмаганлигини айтди. Бу ҳақда «Пятий канал»га таяниб Дарё хабар берди.

«Давлат раҳбарларининг музокаралари биринчи навбатда Москва ва Минскнинг «бир-бирига нисбатан» ҳаракатларига тааллуқли», — дейди Песков. Унинг қайд этишича, бу ҳеч қандай ташвиш туғдириши мумкин эмас, сабаби барча учун бирдай манфаатлидир.

Кремль матбуот котиби 29 декабрь куни Кремлда раҳбарлар ўртасидаги музокараларнинг асосий мавзуси Лукашенкони қабул қилишни истаган солиқ манёври ва товон пули масаласи бўлганлигини айтди.

Песков музокаралар «муваффақиятли» ўтди деб айтмади. Унинг таъкидлашича, томонлар бундай нозик масалани ҳал қилиши учун узоқ вақт талаб этади. Шу билан бирга, Песков Россия ва Беларусь бир келишувга эришишидан умидвор.

— Бу жуда мураккаб масала бўлгани учун, кескин ижобий ечим кутиш жуда қийин. Бундан ташқари, у қадар катта бўлмаса ҳам муҳимликдан қолишмайдиган муаммолар мавжуд, — дейди Песков. Путин ва Лукашенко ўртасидаги мазкур музокара ушбу ҳафтадаги иккинчиси бўлди.

Россия ва Беларусь Иттифоқ давлатлари 1999 йилнинг апрель ойидан буён мавжуд. Айнан ўшанда Борис Елсин ва Александр Лукашенко тегишли шартномани имзолаган. Бироқ улар тўлиқ маънода давлатга айланмади — иккала мамлакат ҳам суверенитетни сақлаб қолди. Ҳозирги кунда Иттифоқ давлати Россия Федерацияси ва Беларусь Республикаси иқтисодиёти, маданияти ва божхона тизимининг интеграцияси учун асос сифатида кўрилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Кремль Беларусь билан «қайта бирлашиш» режасини изоҳлади