10:18 / 02.01.2019
4 008

Тожикистонда ойларнинг номларини ўзгартириш таклиф қилинди

Тожикистонда ойларнинг номларини ўзгартириш таклиф қилинди
Facebook ижтимоий тармоғи фаолларидан бири, тожикистонлик Амруллоҳ Низом мамлакатда ойларнинг номларини ўзгартиришни таклиф қилмоқда. Бу ҳақда «Халқ сўзи» хабар берди.

Унинг фикрича, Тожикистонда ҳижрий йил ҳисоби қайтарилишининг кўплаб сабабларга кўра иложи йўқ. «Биз Григориан тақвимига кўникиб қолганмиз», деб ҳисобламоқда у. Бироқ, Амруллоҳ Низом ойлар номларини географик номлар, тарихий воқеалар ва машҳур шахслар шарафига қайта номласа бўлишини билдирмоқда. У ойларни қуйидагича қайта номлашни таклиф қилди:

Январь — Сосон, Сосонийлар давлати шарафига;
Февраль — Сомон, Сомонийлар давлати асосчиси шарафига;
Март — Наврўз, Наврўз байрами шарафига;
Апрель — Нўъмон, ҳанафий мазҳаби асосчиси Имоми Аъзам (Нўъмон ибн Собит) шарафига;
Май — Носир, файласуф, шоир Носир Ҳусрав шарафига;
Июнь — Бўхтар, Бақтрия давлати шарафига;
Июль — Ашкон, Ашконийлар давлати шарафига;
Август — Рудакий, тожик мумтоз адабиёти асосчиси шарафига;
Сентябр — Дониш, маърифатпарвар Аҳмад Дониш шарафига;
Октябр — Айний, тожик адиби Садриддин Айний шарафига;
Ноябрь —Сино, буюк олим Абу Али ибн Сино шарафига;
Декабрь — Ялдо, йилнинг энг узоқ куни шарафига.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Тожикистонда ойларнинг номларини ўзгартириш таклиф қилинди