
Америка Қўшма Штатлари Афғонистонда ўз ҳарбий иштирокини икки баробар қисқартириш ниятида, деб ёзмоқда Kun.uz хориж матбуотига таянган ҳолда.
Манбанинг айтишича, Афғонистондаги АҚШ ва НАТО қўшинлари қўмондони, генерал-лейтенант Скотт Миллер минтақада жойлаштирилган 14 минг аскардан тахминан 7 минг аскарни мамлакатдан олиб чиқиб кетади. Унинг баҳолашича, қўшинларни олиб чиқиш жараёни 8 ойдан 12 ойгача давом этади.
Шу билан бирга, манба қайд этишича, АҚШнинг зарба бериш гуруҳлари «Толибон» жангарилари позицияларига ҳужум қилиш учун Афғонистонда қолади.
2018 йил охирида Оқ уй Америка етакчиси Дональд Трамп Афғонистондаги АҚШ ҳарбий иштирокини камайтиришга буйруқ бермагани ҳақида маълум қилганди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар