date
views 3 889

Путиннинг мурожаатномасига билдирилган 70.000 (!) “дислайк”лар сабабли шарҳ қолдириш ўчириб қўйилди

Путиннинг мурожаатномасига билдирилган 70.000 (!) “дислайк”лар сабабли шарҳ қолдириш ўчириб қўйилди
Биринчи канал бир неча мингта салбий изоҳлар сабабли Youtube да Путиннинг табриги билан боғлиқ изоҳларни ёпишга мажбур бўлди, дея хабар бермоқда “Русский монитор“ сайти.

Ufq.uz'га кўра, руслар Путинга 60 мингдан ортиқ (!) “ёқтирмаслик” (дислайк) босишган. Чунки, кўплаб изоҳларда “миллий етакчи” номига номеъёрий лексиконлар қўлланилган.

Одамлар пенсия ёшини кўтаргани, нархларни оширгани учун президентга “миннатдорлик билдирди“, уни уй-жой ва коммунал хизматларнинг инқирози учун айбдор деб топишди ва бунинг оқибатида 31 декабрь куни одамлар Магнитогорскда турар-жой биноси остида нобуд бўлганлиги ҳақида ёзишди. Эътиборли жиҳати шундаки, деярли ҳеч қандай ижобий шарҳлар йўқ.

Кўринишидан, янги йил байрамлари муносабати билан таниқли “Ольгин” тролларида дам олиш бўлган кўринади, дея киноя билан хабар бермоқда сайт.

Алексей Навальний бунга эътибор қаратиб, ўз Твиттеридаги ҳис-ҳаяжонли шарҳлари билан бир неча “скриншот” тасвирини юборди. Мухолифат етакчисининг твитидан 15 дақиқа ўтгач, “Биринчи канал“ раҳбарияти “уйғониб кетган“ ҳамда изоҳ қолдириш ва “лайк”лар функциясини ўчириб қўйган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Путиннинг мурожаатномасига билдирилган 70.000 (!) “дислайк”лар сабабли шарҳ қолдириш ўчириб қўйилди