16:06 / 03.01.2019
5 628

Тимати севгилиси Анастасия Решетованинг қўлини сўради (фото ва видео)

Тимати севгилиси Анастасия Решетованинг қўлини сўради (фото ва видео)
Россиялик рэпер Тимати ва унинг севгилиси Анастасия Решетова Янги йилни Францияда қарши олди. Жуфтлик ўз муносабатларини кенг жамоатчиликдан яширмаяпти.

Бундан ташқари, Решетованинг қўлидаги никоҳ узуги ҳам кўриниб турибди. Бундан эса рэпернинг тўйи тез кунларда бўлиб ўтишини тахмин қилиш мумкин, дейилади хабарда.
View this post on Instagram

М ?

A post shared by Reshetova Anastasia (@volkonskaya.reshetova) on


Ўтган йили Тимати ва Анастасиянинг муносабатлари мухлисларнинг диққат-эътибори марказида бўлди.

Севишганлар шахсий ҳаёти ҳақидаги маълумотларни кўп ҳам эълон қилавермасди. Бироқ Instagram’да уларнинг туйғулари ҳақиқийлигини акс эттирувчи биргаликдаги суратлар тез-тез кўзга ташланар эди.

Решетова ноябрь ойининг охиридаёқ номсиз бармоғига узук тақилганини кўрсатган эди. Мухлислар ўшандаёқ уларнинг тўйлари тез орада бўлишини тахмин қилганди.

Тимати севгилиси учун Париж шаҳрида ажойиб Янги йил байрамини ташкиллаштирди. Улар Эйфель минораси фонида рақсга тушди, сўнг хонанда Анастасияга бриллиант билан безатилган узук ҳадя қилди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Тимати севгилиси Анастасия Решетованинг қўлини сўради (фото ва видео)