20:30 / 03.01.2019
7 276

Трамп: “Россия” Афғонистонда урушиб тўғри қилган экан ва у ўша ерга қайтгани маъқул

Трамп: “Россия” Афғонистонда урушиб тўғри қилган экан ва у ўша ерга қайтгани маъқул
АҚШ президенти Дональд Трамп Афғонистонда ИШИД гуруҳларига қарши кураш масаласини муҳокама қилар экан, у ерда АҚШдан фарқли ўлароқ бошқа мамлакатлар ҳарбийлари жанг қилгани мақсадга мувофиқ эканлигини таъкидлаган.

“Нима учун у ерда Россия йўқ? Нега у ерда Покистон йўқ? Нимага у ерда Ҳиндистон йўқ?”, — деган Трамп.
Ўз навбатида у Афғонистонда 1980-йилларда бўлиб ўтган уруш Совет Иттифоқини инқирозга олиб келгани ва ундан Россияни ҳосил қилганини қайд этиб ўтган.

“Россия илгари Совет Иттифоқи бўлган. Афғонистон уни Россияга айлантирди, чунки улар Афғонистонда уруш олиб бориб, инқирозга учради.(…) Россия Афғонистонда бўлган эди, сабаби террорчилар Россияга қараб ҳаракатлана бошлади. Улар(россияликлар — НВ) у ерда бўлишга ҳаққи бор эди. Муаммо шунда эдики, курашиш қийин эди. Ва улар ҳеч бир муболағасиз инқирозга учради. Улар Совет Иттифоқи деб эмас, балки яна Россия деб атала бошланди. Биласизми, сиз ўқиётган кўп жойлар Афғонистон туфайли энди Россиянинг бир қисми ҳисобланмайди”, — дея билдириб ўтган Трамп.

Совет Иттифоқи 1979-1988 йилларда Афғонистонга бостириб кирган ва уни эгаллаб олган. Совет армияси Қобул устидан назорат ўрнатиш учун кураш олиб борган турли мужоҳидларга қарши уруш олиб борган. Совет Иттифоқи орадан ўн йил ўтиб 1988-1989 йилларда кўплаб йўқотишлардан сўнг ўз қўшинларини у ердан олиб чиқиб кетган. СССР 1991 йил 26 декабрь куни расман қулаган.

АҚШ президенти Трамп Афғонистондан америкалик қўшинларни олиб чиқиб кетилиши ҳақида ҳеч қандай расмий баёнот бермаган. Айнии пайтда у ерда қарийб 14 минг нафар америкалик ҳарбий бор.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Трамп: “Россия” Афғонистонда урушиб тўғри қилган экан ва у ўша ерга қайтгани маъқул