07:24 / 04.01.2019
4 110

АҚШ Афғонистондан Ўрта Осиё давлатлари сиёсий ишига аралашиш учун фойдаланади

АҚШ Афғонистондан Ўрта Осиё давлатлари сиёсий ишига аралашиш учун фойдаланади
Фото: Flickr
АҚШ Ўрта Осиё мамлакатлари сиёсий ишларига фаол аралашиш учун Афғонистонга кўп урғу бермоқда, бунинг боиси эса — Россияга босим ўтказишдан иборат, деб ёзади Sputnik Федерация кенгаши мудофаа қўмитаси аъзоси Франц Клинцевичга таяниб.

Илгарироқ ОАВлар АҚШ Афғонистонда фақат махсус топшириқли бўлинмаларни қолдириб, қолган ҳарбий контингентни икки марта қисқартиришни режалаштираётгани ҳақида хабар берган эди.

«АҚШ Афғонистондан Ўрта Осиё мамлакатлари ички ишларига аралашишни бошлаш учун майдон сифатида фойдаланишади, бу кампания мақсади — Россияга бўлган босимни давом эттириш», — деган Клинцевич.

Клинцевичнинг сўзларига кўра, «Толибон» радикал ҳаракатини назорат қилиш ва ИШИД террорчилик уюшмасини ривожлантириш учун америкаликларга қолган контингент етарли ҳисобланади.

«Кейинчалик ушбу террористик уюшманинг имкониятлари ва ресурслари Ўрта Осиё давлатларидаги ҳолатни нотинчлантириш ва у ерларда тўқ сариқ инқилобларни юзага келиши учун замин яратишда фойдаланилади», — деб қайд этди қонун чиқарувчи.

Клинцевич шунингдек, АҚШ қаерга кириб борган бўлса, у ердан ҳеч қачон чиқмаслигига эътибор қаратди.

«АҚШ бундан олдин ҳам бир неча маротаба Афғонистон ҳудудидан ўз мақсадлари йўлида фойдаланишга ҳаракат қилган, аммо Совет Иттифоқи уларнинг барча режаларини пучга чиқарган эди», — деди у.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » АҚШ Афғонистондан Ўрта Осиё давлатлари сиёсий ишига аралашиш учун фойдаланади