17:23 / 05.01.2019
4 853

Олимлар Хитой аҳолисининг сони қисқара бошлаганини маълум қилди

Олимлар Хитой аҳолисининг сони қисқара бошлаганини маълум қилди
Фото: «РИА Новости»
Хитой аҳолиси 2018 йилда 1,27 миллион кишига қисқарди. Бу ҳақда «Дарё» хабар берди.
Олимларнинг ҳисоб-китобига кўра, мамлакатда ўтган йили туғилган чақалоқлар сони 2017 йилга нисбатан 2,3 миллионга кам бўлган. Бу Хитойнинг янги тарихидаги энг ёмон кўрсаткичлардан бири ҳисобланади.

Тадқиқотчиларнинг фикрича, бу тенденция ортга қайтмас бўлиши мумкин. Хитойда туғиш ёшидаги аёллар эркаклардан анча кам. Бундан ташқари, кўплаб оилалар тиббий ёрдам ва таълим харажатлари сабабли болали бўлишдан бош тортмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Олимлар Хитой аҳолисининг сони қисқара бошлаганини маълум қилди