09:56 / 07.01.2019
3 073

Сильвестр Сталлоне ва Роберт Де Ниро бокс “жанги” ўтказишди (видео)

Сильвестр Сталлоне ва Роберт Де Ниро бокс “жанги” ўтказишди (видео)
Голливуднинг кекса актёрларидан бири Сильвестр Сталлоне Instagram’даги саҳифасида икки карра “Оскар” соҳиби, актёр Роберт Де Ниро билан бокс тушаётгани видеосини жойлаштирди.
[media=https://www.youtube.com/embed/iiZlKXy9Ls4]
“Бир неча йил аввал мен Роберт Де Нирога бокс хореографиясини кўрсатгандим. Қутурган буқа Италян айғирига қаршими? Сен кимнинг ютишига тиккан бўлардинг?”, деб ёзган Сталлоне.

1980 йилда экранларга режиссёр Мартин Скорсезенинг Де Ниро иштирокидаги “Қутурган буқа” фильми чиққан. Фильмда актёр афсонавий америкалик боксчи Жейк Ламоттанинг ролини ижро этган. Актёр айнан шу роли учун иккинчи “Оскар”ига сазовор бўлган.

Сталлоненинг актёрлик фаолиятида бундай роллардан талайгина учрайди. Жумладан, у режиссёр Жон Г.Эвилдсеннинг “Рокки” фильми ва унинг кейинги қисмларида суратга тушган.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Дунё » Сильвестр Сталлоне ва Роберт Де Ниро бокс “жанги” ўтказишди (видео)
[/banner_pushhouse