date
views 7 026

АҚШда 10 йилдан бери комада ётган аёл фарзанд кўрди

АҚШда 10 йилдан бери комада ётган аёл фарзанд кўрди
АҚШнинг Феникс шаҳар полицияси кома ҳолатида ҳомиладор бўлиб, фарзанд кўрган аёл факти юзасидан тергов ишларини бошлади, деб хабар берди Даракчи нашри.

Ҳодиса Аризона штатининг марказида жойлашганмахсус тиббий ёрдам кўрсатувчи Hacienda клиникасида рўй берган. Аёл касалхонага бундан ўн йил муқаддам жойлаштирилган. У чўкиб кетаётганда қутқарилган ва шундан бери кома ҳолатида бўлган. Аёл 29 декабрь куни соғлом болани дунёга келтирган.

"Феникс шаҳар полиция департаменти мазкур факт юзасидан жиноят иши қўзғатди. Биз адолат қарор топиши учун полиция билан ҳамкорлик қилмоқдамиз ", — деди Аризона штати губернатори.

То туғруқ вақти етмагунга қадар, касалхона ходимлари бемор аёлнинг ҳомиладорлигини билишмаган. Бу ҳодисадан кейин тиббий муассасадаги барча эркак ходимлар фақатгина аёл шифокорлар ҳамроҳлигида беморлар олдига кириши мумкинлиги ҳақида янги қоида жорий этилди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » АҚШда 10 йилдан бери комада ётган аёл фарзанд кўрди