date
views 3 500

Бразилиялик спортчи қиз талончини боплаб адабини берди…

Бразилиялик спортчи қиз талончини боплаб адабини берди…
Бразилиялик мутлақ жанговар спорт тури чемпионатлари ғолибаси Польяна Виана яқинда уйи ёнида такси кутаётганди. Номаълум кимса келиб ундан соат неча бўлганини сўради. У вақтни айтди. Аммо эркак негадир кетишни хоҳламаётганди. Эндигина телефонини қўлига олганди, эркак унга «Телефонни буёққа чўз, лекин қаршилик кўрсатишга уринма, адабингни ейсан!», дея дўқ урди.

Польяна бу дўқлашдан кейин эркак босқинчи эканини англаб етди ва унга дўқлаш қанақа бўлишини кўрсатиб қўйишга аҳд қилди. Қиз унга бир неча зарбалар йўллаб, охирида бўғиш усулини қўллади. Босқинчини шу ҳолатда тутиб туриш жараёнида ўткинчилардан полицияга хабар беришларини сўради. Тез орада полициячилар етиб келди ва босқинчининг юз қисмлари кўкариб кетганига гувоҳ бўлишди. У маҳкамага олиб кетилди.

27 ёшли Польяна Виана 2013 йили спортдаги фаолиятини бошлаган. Шу вақт оралиғида жами 12 та жанг ўтказиб, 10 тасини соф ғалаба билан якунлаган. Иккита жангда имкониятни бой берган.

Манба: Hordiq.uz
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Бразилиялик спортчи қиз талончини боплаб адабини берди…