18:59 / 07.01.2019
3 790

Габонда ҳокимиятни ағдармоқчи бўлганлар исёнчи ҳарбийлар қўлга олинди

Габонда ҳокимиятни ағдармоқчи бўлганлар исёнчи ҳарбийлар қўлга олинди
Габон армияси давлат радиостанциясини эгаллаб олиб, «Миллий тикланиш кенгаши» тузилиши ҳақида эълон қилган ҳарбийларни қўллаб-қувватламади.

RFI телеканали маълумотига кўра, армиянинг асосий қисми амалдаги президент Али Бонго Ондимба тарафдори бўлиб чиққан ва улар мамлакатдаги асосий объектларни назорат остига олишган.

Маҳаллий ОАВ хабарига кўра, лейтенант Ондо Обианг Келли бошчилигидаги исёнчи ҳарбийлар қўлга олинган. Айни вақтда уларнинг шериклари қидирилмоқда.

Душанба куни тонгида Габон армияси ҳарбий хизматчилари бўлган бир неча киши давлат телеканали эфирида чиқиб, «демократияни қайта тиклаш» мақсадида ҳарбий давлат тўнтариши ҳақида эълон қилишганди. Баёнотда ҳукумат ҳарбийлар қўлига ўтгани айтилганди.

Габон пойтахти Либревилда комендантлик соати эълон қилинди ва интернет блокланди. Шаҳарда танклар ва ҳарбий машиналардаги ҳарбийлар ҳаракатлана бошлади.

Айни вақтда 59 ёшда бўлган президент Али Бонго ҳокимиятни 2009 йилда отаси вафотидан кейин қўлга олганди (бунгача унинг отаси Омар Бонго 42 йил давомида мамлакатни бошқарганди).

2018 йилнинг 24 октябрь куни Бонго Ондимба инсультни бошидан ўтказди ва Саудия Арабистонида реабилитациядан ўтказилди, у ҳозирги вақтда Марокашда бўлиб турибди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Габонда ҳокимиятни ағдармоқчи бўлганлар исёнчи ҳарбийлар қўлга олинди