
Гап маърифатли, зукко ва саркарда бўлган халифа Ҳорун ар-Рашид ҳақида кетмоқда. Ҳорун ар-Рашид аббосийлар давлатининг V халифаси бўлиб, тарихда ўзининг ўчмас изини қолдирган. Жиҳодларда иштирок этиб Исломнинг ёйилишида катта хизмат қилган. Ҳатто, унга нисбатан “бир йили ҳаж қилиб, бир йили ғазот қилади” деган таърифлар берилган.
Мансур Абдулҳакимнинг “Ҳорун ар-Рашид: туҳматлар қилинган халифа” асарида қуйидаги воқеа баён этилади:
“Маҳдий фарзанди Ҳорунни от чоптириш, ўқ отиш, найза улоқтириш ва жанг санъати каби ўйин-машқлар билан банд қилди. Ҳоруннинг қадди-қомати мустаҳкамланиб, бақувват йигит бўлиб етишганидан кейин, 163-йилда (ҳижрий) отаси уни Румга, урушга жўнатди. Қўшинда Ҳусайн ибн Қаҳтоба, Мусо ибн Ийсо ва Абдуллоҳ ибн Солиҳ каби машҳур ва кучли саркардалар борлигига қарамай, Ҳорунни қўшин бошлиғи (саркардаси) қилиб тайинлади. Бу пайтда ар-Рашиднинг ёши 15 дан ошмаган эди.
Ҳорун ар-Рашид ёши кичиклигига қарамай ютуқни қўлга киритди, қўшин бошқаришдаги ўз маҳоратини намойиш қилди. Рим ерларига чуқур кириб бориб, “Самалу” деб аталган қалъани 38 кун қамал қилди. Иш қалъадагиларнинг шарт қўйишлари билан якунланди. Улар Рашидга ўзларини ўлдирмаслик шартини қўйишди. Ҳорун шартга кўнди ва ваъдасига вафо қилди. Қўшини билан соғ-саломат, ўлжаларни қўлга киритган ҳолда қайтди. Уни кутиб олиш учун Бағдод аҳли чиқди. Отаси Маҳдий уни Мағриб юртлари, Озарбайжон ва Арманистонга ҳоким қилиб тайинлаш билан мукофотлади”.
Манба: Azon.uz «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар