13:45 / 08.01.2019
3 509

Бишкекнинг собиқ ҳокимига 20 йиллик қамоқ жазоси хавф солмоқда

Бишкекнинг собиқ ҳокимига 20 йиллик қамоқ жазоси хавф солмоқда
Фото: «24.kg»
Бишкек шаҳрининг собиқ ҳокими Кубаничбек Кулматов устида олиб борилаётган тергов ниҳоясига етди. Бу ҳақда Кулматовнинг адвокати Сергей Слеварев «24.kg» ахборот агентлигига хабар берди.

Адвокатнинг айтишича, материаллар билан танишув жараёни бошланган. Юристнинг таъкидлашича, тергов давомида қатор қонун бузилишларига йўл қўйилган.

Эслатиб ўтамиз, собиқ ҳоким якуний айблов хулосасига кўра 20 йилга озодликдан маҳрум этилиши мумкин. Кубаничбек Кулматов шаҳар ҳокими бўлган 2014 йилда иккита мактаб қурилишига ажратилган 2 миллион долларлик грантни ноқонуний ишлатиб юборганликда айбланмоқда.

Сергей Слесаревнинг қўшимча қилишича, Бишкекнинг яна бир собиқ Албек Ибраимовнинг иши ҳам судга оширилган. Суд қачон бўлиши номаълум.

Албек Ибраимов «ТНК «Дастан» ОАЖ мулкини ўзлаштириш ва талон-торож қилишда айбланиб қўлга олинганди. Бундан ташқари, у ҳокимликнинг бошқа мансабдор шахслари уюшган ҳолда пойтахтнинг жанубида жойлашган давлатга қарашли ерларни ноқонуний ўзлаштириб юборганликда айбланяпти.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Бишкекнинг собиқ ҳокимига 20 йиллик қамоқ жазоси хавф солмоқда