23:40 / 08.01.2019
3 748

Туркия Сурияда ҳарбий операция ўтказиш учун АҚШдан рухсат сўрамайди

Туркия Сурияда ҳарбий операция ўтказиш учун АҚШдан рухсат сўрамайди
Туркия президенти матбуот котиби Иброҳим Қалин Анқара Сурияда ҳарбий амалиёт ўтказиш учун Вашингтондан рухсат сўрамаслигини маълум қилди.
Қалин шу билан бирга Туркия операция бошланиши ҳақида АҚШни хабардор қилишини қўшимча қилган.

“АҚШда уларни огоҳлантирмасдан операциямизни бошлаш нотўғри бўлиши ҳақидаги фикрлар айтилди. Биз хабардор қилиш, биргаликда ҳаракат қилишга доим тайёрмиз, бироқ ҳеч кимдан рухсат сўрамаймиз”, деб айтган Қалин.

Аввалроқ Туркия ташқи ишлар вазирлигида Анқарага Суриянинг Фрот дарёсидан шарқдаги ҳудудидан террорчиларни сиқиб чиқариш бўйича операцияни ўтказишига ҳеч ким халақит қила олмаслиги айтилганди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Туркия Сурияда ҳарбий операция ўтказиш учун АҚШдан рухсат сўрамайди