15:46 / 09.01.2019
4 428

Тинч океанидаги кемада 3 минг 800 та машина ёниб кетди

Тинч океанидаги кемада 3 минг 800 та машина ёниб кетди
Тинч океанида бортида 3,8 мингта автомобиль бўлган кемада ёнғин юзага келди. Бу ҳақда Associated Press'га таяниб Kun.uz хабар бермоқда.

198 метрлик Sincerity Ace кемасида ёнғин ўтган ҳафта, Япониядан Гавайига машиналарни олиб ўтиш вақтида юзага келган. Бортда 21 нафар экипаж аъзоси бўлган. Уларнинг 16 нафари қутқарилди, тўрт нафарининг жасади сувдан топилди, бир киши бедарак йўқолди.

Nissan концернидан тасдиқлашларича, кема бу маркадаги 3,5 мингта автомобилни олиб ўтаётган бўлган. Бундан ташқари, бортда уч юзтадан зиёд енгил машина ҳамда қурилиш техникаси бор эди. Компания юкларнинг ҳолати ҳақида маълумотга эга эмас. Nissan вакиллари денгизчилар ва қутқарувчилар ҳаёти борасида хавфсирамоқда.

Ёнғин сабаблари ҳозирча номаълум. Sincerity Ace’даги ёнғин ҳали ҳам давом этяпти ва у оқим бўйича экипажсиз ҳаракатланмоқда.
[media=https://www.youtube.com/embed/tswY5KuXs4w]

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Тинч океанидаги кемада 3 минг 800 та машина ёниб кетди