
Amazon асосчиси ва дунёнинг амалдаги энг бой одами Жефф Безос 25 йиллик биргаликдаги турмушдан кейин рафиқаси 46 ёшли Маккензи Таттл билан бошқа бир аёл – собиқ телебошловчи, 49 ёшли Лорен Санчез сабабли ажрашмоқда.
The Mirror нашрининг маълум қилишича, ўтган кузда Санчезнинг ўзи 12 йиллик турмуш ўртоғи – Голливуд агенти Патрик Уайтселл билан биргаликдаги турмушига нуқта қўйишга қарор қилган. Санчез 3 фарзандни тарбиялайди. Жуфтлик бирга яшамайди, бироқ расман ажрашмаган. Уларнинг Сиэтлдаги уйи Безоснинг уйи ёнида жойлашган.
Маълум қилинишича, Лорен Санчез вертолёт учувчиси мутахассислигига эга ва Безоснинг Blue Origin компанияси лойиҳасида ишлаган. Санчез ва Безос охирги ойлар биргаликда кўп вақт ўтказишган.
Бу орада Безоснинг рафиқаси Маккензи Таттл ажрашишдан кейин дунёдаги энг бадавлат аёлга айланиши мумкин. Безоснинг ҳозирги бойлиги 137 млрд долларни ташкил қилади ва Таттл бу қийматнинг ярмини олиши мумкин. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар