21:17 / 11.01.2019
3 395

Россияда чегарани бузган йўловчи самолётларни уриб тушириш таклиф қилинди

Россияда чегарани бузган йўловчи самолётларни уриб тушириш таклиф қилинди
Россияда мамлакат ҳаво чегарасини бузган, бортида йўловчилар бўлган фуқаролик самолётларини уриб туширишга рухсат берилади. Бу ҳақда «Известия» газетаси Мудофаа вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган ҳукумат қарори лойиҳасига асосан ёзмоқда.

Аниқлик киритилишича, лайнернинг атайин ҳалокатга учратилиши экологик фалокатга, одамларнинг оммавий ҳалок бўлишига ёки стратегик объектларнинг йўқ қилинишига олиб келиши бўйича хавф мавжуд бўлган тақдирда, уриб тушириш рўй беради. Биринчи навбатда, гап парвозсиз зоналарга кирган лайнерлар ҳақида кетмоқда.

Шу билан бирга, уриб туширишга қадар учувчи оқибатлар ҳақида хабардор этилади, тутиб олишга уриниш юз беради ва керак бўлганда унга ҳамроҳлик қилинади.

Ҳарбий маҳкамадан қайд этишларича, тайёрланган чоралар кўпгина мамлакатларда, шу жумладан, АҚШда мавжуд бўлган қоидалар билан бир хил. Ҳозирги вақтда ушбу ҳужжат идоралараро мувофиқлаштирув босқичида.

1983 йилда Нью-Йорк - Анкориж - Сеул йўналиши бўйича парвоз қилган фуқаролик самолёти, номаълум сабабларга кўра, курсдан четга чиқиб, СССР ҳаво ҳудудига кирган ва қатор ҳарбий объектлар ҳамда Сахалин ороли устидан ўтган. Лайнер совет иттифоқига қарашли Су-15 қирувчиси томонидан тутиб олинган ва уриб туширилган, натижада 269 киши ҳалок бўлди. Москванинг расмий позицияси шундан иборат бўлганки, чегаранинг бузилиши СССР ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимини бу туманда ўрганиш бўйича қасддан қилинган ҳаракатга айланган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Россияда чегарани бузган йўловчи самолётларни уриб тушириш таклиф қилинди