date
views 4 535

Туркманистон Президенти янги туғилган тойчасига атаб шеър ёзди

Туркманистон Президенти янги туғилган тойчасига атаб шеър ёзди
Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов "Ровач" (Равнақ топаётган) номли шеър ёзди. Бу ҳақда Sof.uz хабар берди.
2019 йил 1 январда туғилган тойча Туркманистон етакчисига илҳом бахш этган.

Шеър Туркманистон ИИВ ҳайъатининг Бердимуҳамедовга совға қилган саман тойчасига бағишланган. Қайд этиш жоизки, давлат раҳбари тойчоқни бежиз "Ровач" (Равнақ топаётган) деб номламаган. Туркманистонда 2019 йил "Туркманистон – равнақ топаётган Ватан" йили, деб эълон қилинган.

Эртаси куни Бердимуҳамедов Халқаро Ахалтекин от мажмуасига ташриф буюриб, ўз иш кабинетида ижодга вақт ажратган, натижада, илҳомланиб, ушбу шеърни ижод қилади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Туркманистон Президенти янги туғилган тойчасига атаб шеър ёзди