10:12 / 12.01.2019
3 572

Македония парламенти мамлакат номининг ўзгартирилишини тасдиқлади

Македония парламенти мамлакат номининг ўзгартирилишини тасдиқлади
Македония парламенти мамлакатнинг қайта номланиши учун конституцияга тузатишлар киритиш ҳақидаги қонунни қабул қилди.

Тузатмалар мамлакат номланишида “Македония” сўзи олдидан “Шимолий” сўзининг қўшилиши, чегаралар ўзгармаслиги ва ҳудудий яхлитлик кафолати ҳамда хорижда македонияликларни қўллаб-қувватлаш чораларини кўзда тутади.

Македония бош вазири Зоран Заевга қонунни қабул қилиш учун етарлича сонда парламентчиларни кўндириш учун 3 кун талаб қилинган.
Энди ҳужжатни Македония президенти Георге Иванов имзолаши керак. Македония ўз номини НАТО ва Европа Иттифоқига кириш учун ўзгартирмоқчи.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Македония парламенти мамлакат номининг ўзгартирилишини тасдиқлади