Америкалик эркакнинг бошини вертолёт парраги узиб кетди

  • 12 январь 2019, 17:08
  • 1 859
  • Дунё
  • Америкалик эркакнинг бошини вертолёт парраги узиб кетди
    АҚШнинг Флорида штатида вертолёт парраги бир эркакнинг бошини узиб кетди. Бу ҳақда «Daryo» хабар берди.
    Ҳалок бўлган эркакнинг ҳамкасби томонидан маълум қилинишича, улар кўчма аккумулятор ёрдамида вертолёт двигателини ишга туширишга уринган, бироқ вертолёт номаълум сабабга кўра силкинган ва йиқилган. Шу пайтда вертолётнинг асосий парраги унга хизмат кўрсатаётган эркакнинг бошига урилган.
    Эркак ҳодиса жойида ҳалок бўлган. 62 ёшли эркакнинг ўлими юзасидан текширув олиб борилмоқда.

    » » Америкалик эркакнинг бошини вертолёт парраги узиб кетди