date
views 3 873

Дональд Трампнинг қизи Жаҳон банки раҳбарига айланиши мумкин

Дональд Трампнинг қизи Жаҳон банки раҳбарига айланиши мумкин
АҚШ президенти Дональд Трампнинг қизи Иванка Жаҳон банки раҳбарига айланиши мумкин. Бу ҳақда РИА «Новости»га таянган ҳолда Kun.uz хабар қилмоқда.

Шунингдек, ушбу лавозимга даъвогарлар орасида АҚШнинг БМТдаги собиқ доимий вакили Никки Хейли ҳам бор.
Қайд этилишича, нашр ушбу маълумот манбасини кўрсатмаган.

Таъкидланишича, Жаҳон банкининг амалдаги раҳбари Жим Ен Ким 1 февраль куни ўз лавозимини тарк этади. Ижрочи директор Кристалина Георгиева ташкилот президенти вазифасини бажарувчига айланади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Жаҳон банки дунёдаги иқтисодий ўсиш прогнозини пасайтиргани, аммо Ўзбекистон учун прогнозни тасдиқлагани хабар қилинганди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Дональд Трампнинг қизи Жаҳон банки раҳбарига айланиши мумкин