АҚШ ва Россия бир кун келиб яхши муносабатларни тиклайди. Бу ҳақда АҚШ президенти Дональд Трамп ўзининг твиттерида ёзди.
"Мен Россияга нисбатан Обама, Буш ёки Клинтондан кўра қатъийроқ турдим. Эҳтимол, бошқа ҳар қандай президентдан ҳам кўрадир. Шу билан бирга, мен Россия билан ярашиш ёмон эмас, яхши эканлигини тез-тез айтиб тураман. Бир кун келиб биз Россия билан яна яхши муносабатларни йўлга қўйишимизни кутмоқдаман!" деб ёзди АҚШ президенти.
Дональд Трампни Россия билан алоқадорликда айблаб, унга нисбатан турли текширувлар ўтказилаётган бўлса-да, унинг президентлиги даврида Россия билан муносабатлар анчагина ёмонлашди. Икки давлат ўртасида ўзаро санкциялар жорий этилди, турли масалалар бўйича зиддиятли муносабатлар юзага келди. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Нега Трамп Зеленскийни ёмон кўради?
Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди
Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди
Бухоро вилоятида «Нексия-3» автомашинаси букланиб қолди
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг