Трампнинг кўчмас мулк савдосидан олган даромади эълон қилинди

  • 12 январь 2019, 21:53
  • 1 170
  • Дунё
  • Трампнинг кўчмас мулк савдосидан олган даромади эълон қилинди
    Фото: Корреспондент.net
    Forbes журналининг ҳисобига кўра, АҚШ президенти Дональд Трамп 2018 йилда 35 миллион долларга тенг кўчмас мулк объектларини сотди. Бу ҳақда «Daryo.uz» хабар берди.

    Таъкидланишича, ушбу сумманинг ярмидан кўпи, яъни 20 миллион доллари Нью-Йоркдаги турар жой мажмуаси савдосидан олинган. Яна Лас-Вегасда жойлашган миноранинг ички объектларининг савдосидан 5,5 миллион доллар тушган.

    Forbes таxминича, ҳозирда Трампнинг яна 437 миллион долларга тенг кўчмас мулки бўлиши мумкин.
    Олдинроқ Трамп сўнгги йилларда катта мол-мулкдан маҳрум бўлганидан нолиганди. Бунга сабаб қилиб бир вақтнинг ўзида ҳам бизнес юритиш, ҳам президентлик қилиш иложсиз эканини кўрсатган.

    » » Трампнинг кўчмас мулк савдосидан олган даромади эълон қилинди