40 йилдан буён қочиб юрган италиялик террорчи Боливияда қўлга олинди

  • 13 январь 2019, 21:02
  • 853
  • Дунё
  • 40 йилдан буён қочиб юрган италиялик террорчи Боливияда қўлга олинди
    Италияда умрбод қамоқ жазосига маҳкум қилинган террорчи Чезаре Баттисти қўлга олинди. Бу ҳақда Kun.uz нашри хабар берди. Италия ҳукумати Баттисти ортидан терговчилар ва ташқи разведка хизмати агентлари бўлган самолётни жўнатган.

    Баттисти “Қуролланган пролетарийлар – коммунизм учун” экстремистик ташкилотининг етакчиси бўлган. У 1977-1979 йилларда содир этилган 4 та сиёсий қотиллик учун қамоқ жазосига маҳкум қилинган. Италия террорчининг экстрадиция қилинишини 40 йилга яқин кутган.

    Баттисти турли йилларда Франция, Мексика ва Бразилияда яшириниб юрган. У Бразилияда 2007 ва 2017 йиллар ҳибсга олинган, бироқ ватанига топширилмаган. Боз устига у 2011 йилда Бразилияда яшаш учун рухсат олган. Бу эса Рио-де-Жанейро ва Рим ўртасидаги муносабатларда тарангликка олиб келган.

    Декабрда Бразилиянинг собиқ президенти Мишел Темер Баттисти ушланса, экстрадиция қилиниши ҳақидаги фармонни имзолаган. Бразилиянинг сайланган президенти Жаир Болсонару Баттистининг ҳибсга олиниши “Италия учун совға“ бўлишини айтган.

    » » 40 йилдан буён қочиб юрган италиялик террорчи Боливияда қўлга олинди