
Россия президенти Владимир Путин ва Тайип Ражаб Эрдўған Анқарада 1 декабрь куни бўлиб ўтадиган ўзаро музокаралар чоғида Сурия мавзусини батафсил муҳокама қилишади. Россия давлати раҳбарининг ёрдамчиси Сергей Ушаковнинг журналистларга маълум қилишича, шунингдек, жангарилар тайёргарлик ўтаётган Туркия ҳудудидаги лагерлар масаласи ҳам ўртага ташланади.
Диққат марказида – долзарб халқаро муаммолар
“Музокараларда долзарб халқаро муаммоларга, хусусан, Яқин Шарқ ҳудудидаги ҳамда Сурия ва Ироқдаги вазиятга алоҳида эътибор қаратилиши мўлжалланмоқда”, – деди Ушаков.
“Фикримча, ўзаро фикр алмашишлар бўлади, шунингдек, Сочига Сурия ташқи ишлар вазирининг яқинда қилган ташрифи ҳам ҳисобга олинади”, – қўшиб қўйди Кремль вакили.
Газ масаласи
“Туркия билан ўзаро ҳамкорлигимиз соҳасида энергетика муҳим мавзулардан биридир. Туркияга газ етказиш масаласи ҳам муҳокама қилинади”, – деди Ушаков, аммо бу мавзуда батафсил изоҳ беришни лозим топмади.
Асосий мавзулардан бири – ҲТҲ
Россия ва Туркия ўртасидаги ҳарбий-техникавий ҳамкорлик (ҲТҲ) икки давлат президентлари музокараларида асосий мавзулардан бири бўлади. Аммо ҳозирча Кремль муҳокамалар борасида аниқ фикр айтмади.
“Ўзаро ҳарбий-техникавий ҳамкорлик муҳокама қилинади, бу мавзу музокаралар кун тартибига киритилган, лекин айнан нималар ва қай йўсинда муҳокама қилинади – бу борада ўша учрашувгача кутган бўлардим”, – деди Россия давлати раҳбари ёрдамчиси Юрий Ушаков журналистларга.
Кремль вакили Анқарадаги учрашувлар натижасидан келиб чиқиб 2016 йил Россия ва Туркияда туризм йили деб эълон қилинади. “Туркия – россиялик сайёҳлар энг кўп борадиган мамлакатлардан биридир, сайёҳлар оқими мунтазам ошиб бормоқда, бу эса қисқа муддатли сафарлар учун визасиз режим тартибини жорий этишга туртки бўлади”, – деди Путиннинг ёрдамчиси.
Манба: Kun.uz «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар