Самара вилоятида ўқувчилар муаллимасини шафқатсизларча калтаклади…

Россиянинг Самара вилоятида жойлашган Сызран шаҳридаги ўрта мактабда ақлга сиғмас жиноят содир этилди. Юқори синф ўқувчилари ўз муаллимасини шафқатсизларча калтаклади. Оқибатда муаллима оғир аҳволда касалхонага олиб кетилди.
Ички ишлар ходимларининг гапига кўра, муаллима йўлакда бир-бири билан муштлашаётган ўғил болаларни кўриб қолган ва уларни ажратишга уринган. Шу пайт кутилмаганда боши аралаш кучли зарба йўлланган. Агар бу зарбани бир ўқувчи йўллаган бўлса, кетидан бошқа ўғил болалар ҳам муаллимага ташланган. Аёл ҳушидан кетиб йиқилган. Нонкўр ўқувчилар эса ётган ерида муаллимани тепкилашган.
Врачлар аёлга ёпиқ турдаги бош чаноғи-мия жароҳати ташҳисини қўйишган.
Айни пайтда муштумзўр ўқувчилар қўлга олинган. Суриштирув ишлари давом этмоқда.
Манба: Hordiq.uz
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!Ички ишлар ходимларининг гапига кўра, муаллима йўлакда бир-бири билан муштлашаётган ўғил болаларни кўриб қолган ва уларни ажратишга уринган. Шу пайт кутилмаганда боши аралаш кучли зарба йўлланган. Агар бу зарбани бир ўқувчи йўллаган бўлса, кетидан бошқа ўғил болалар ҳам муаллимага ташланган. Аёл ҳушидан кетиб йиқилган. Нонкўр ўқувчилар эса ётган ерида муаллимани тепкилашган.
Врачлар аёлга ёпиқ турдаги бош чаноғи-мия жароҳати ташҳисини қўйишган.
Айни пайтда муштумзўр ўқувчилар қўлга олинган. Суриштирув ишлари давом этмоқда.
Манба: Hordiq.uz
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг































Изоҳлар 0
…