12:35 / 14.01.2019
5 227

Қозоғистон ёшлари таълим даражаси бўйича энг яхши 10 мамлакатдан бири бўлди

Қозоғистон ёшлари таълим даражаси бўйича энг яхши 10 мамлакатдан бири бўлди
Қозоғистон ёшларнинг таълим даражаси бўйича рейтингда 9-ўринни эгаллади. Рейтинг Британиянинг Vouchercloud портали тадқиқотчилари томонидан тузилди, у харидлар учун маблағни тежашга ёрдам беради.

Рейтинг тузувчиларининг таъкидлашича, республика «барча тахминлардан ўзиб кетди». Тахминларга кўра, Қозоғистон «янги қудратли интеллектуал давлатга» айланиши мумкин.

Ёшлар таълим даражаси бўйича мамлакатлар рейтинги портал томонидан ўтказилган тадқиқотнинг бир қисми бўлиши мумкин. Vouchercloud экспертлари олинган маълумотларни дунёнинг 25та энг ақлли давлати рўйхатини тузиш учун қўллашди. Ёшларнинг таълим даражасидан ташқари, Нобель мукофоти лауреатлари сони ва аҳолининг ўртача IQ даражаси ҳам ҳисобга олинган.

Vouchercloud Шарқий Осиё мамлакатлари кўрсаткичларига алоҳида эътибор қаратган. Масалан, Жанубий Корея, Тайвань ва Сингапур юқори интеллектуал аҳоли ҳамда ўқимишли ёшлар сони бўйича етакчилик қилмоқда, улар умумий рейтингни фақат Нобель мукофоти лауреатлари сони камлиги туфайли бошқаришмади. Хусусан, иккита мезон бўйича Сингапур биринчи ўринни эгаллайди, аммо лауреатлар сони бўйича фақатгина 73-ўринда.

АҚШда Нобель мукофоти лауреатлари сони бир неча бор кўп эканига қарамай - 368 - Япония энг ақлли давлатлар рейтингида биринчи ўринни эгаллади. Бу мамлакат фақат 26 нафар Нобель мукофоти лауреати билан мақтана олади, аммо аҳолининг IQ даражаси ва ёшларнинг таълим даражаси у ерда жуда юқори.

Иккинчи ўриндан Швейцария жой олди. Учинчи - дунёда аҳоли IQ даражаси бўйича иккинчи ўринни эгаллаган Хитой. АҚШ рейтингда тўртинчи поғонада. Нидерландия энг яхши бешликни якунлаб берди. Шунингдек, биринчи ўнталикда Россия (6-ўрин), Белгия (7-ўрин), Буюк Британия (8-ўрин), Канада (9-ўрин) ва Жанубий Корея (10-ўрин) бор.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Қозоғистон ёшлари таълим даражаси бўйича энг яхши 10 мамлакатдан бири бўлди