
Буюк Британияда фирибгарлик, коррупция ва пул ювиш билан курашиш учун махсус гуруҳ шакллантирилади, дея хабар бермоқда Kun.uz нашри Deutsche Welle хабарига таянган ҳолда.
Гуруҳга молия вазири Филип Хаммонд ва ички ишлар вазири Сажид Жавид раҳбарлик қилади. Шунингдек, Santander, Lloyds ва Barclays банклари вакиллари пул ювиш билан курашишади.
Махсус гуруҳ асосан Россия ва собиқ СССР республикалари, Осиё мамлакатлари ҳамда Нигериядан молиявий оқимларни кузатиб боради. Британия Молия вазирлиги ҳисоб-китобларига кўра, мамлакатда ҳар йили молиявий жиноятлар умумий миқдори 14,4 миллиард фунт стерлинг (16,4 миллиард евро)ни ташкил қилади.
Жавиднинг маълум қилишича, «ўз чўнтагини «кир» пуллар билан тўлдираётган ва қонун бўйсунадиган фуқаролар ҳисобидан дабдабали ҳаёт кечирадиган коррупциялашган фирибгарларга» барча жабҳаларда кураш олиб борилади.
Британия Ички ишлар вазирлиги яқин икки йил ичида шубҳали транзакцияларни аниқлаш тизимини такомиллаштириш учун махсус гуруҳга 3,5 миллион фунт стерлинг (3,9 миллион евро) ажратишни режалаштирмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар