21:44 / 14.01.2019
3 837

Бельгиялик учувчи 1961 йилда БМТ бош котиби самолётини уриб туширганини тан олган

Бельгиялик учувчи 1961 йилда БМТ бош котиби самолётини уриб туширганини тан олган
Бельгиялик учувчи Ян Ван Риссегем 1961 йилда Шимолий Родезия (ҳозирги Замбия) устида БМТнинг ўшандаги бош котиби Даг Хаммаршельд бўлган самолётни уриб туширган қирувчи самолётни бошқарганини тан олган. Бу ҳақда бельгиялик собиқ десантчи Пьер Коппенсга иқтибос келтирган ҳолда Kun.uz нашри хабар берди.

“Мен Ян Ван Риссегем самолётни уриб туширганини биламан, чунки бу ҳақда унинг ўзи менга айтиб берган”, деб таъкидлаб ўтган Коппенс.

Нашрнинг маълум қилишича, десантчи 2007 йилда вафот этган Ван Риссег билан 1965 йил апрелдан июнгача Бельгиянинг Кортрейк шаҳри яқинидаги Моорзеле аэропортида стажировкадан ўтган вақтда танишган. Ван Риссегем у ерда учувчи бўлиб ишлаган.

БМТ бош котиби Хаммаршельд ва унинг 15 ҳамроҳи 1961 йил 17 сентябрдан 18 сентябрга ўтар кечаси Ндоло (Замбия) устида ҳалокатга учраган. Бош котиб Конгонинг Катанга вилоятига айирмачилар етакчиси Моиз Чомбе билан музокаралар олиб боргани йўл олаётган бўлган. Бош котиб учган Douglas DC-6 самолёти бўлаклари аэропортдан 15 км узоқликда топилган. Ҳалокатнинг турли сабаблари билдирилган, бироқ унинг аниқ сабаби ўрнатилмаганди.

2017 йилда самолёт ҳаводан уриб туширилган бўлиши мумкинлиги ҳақида янги маълумотлар пайдо бўлган. Натижада БМТ Бош ассамблеяси ўша фожианинг янги терговини ўтказиш бўйича резолюция қабул қилганди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Бельгиялик учувчи 1961 йилда БМТ бош котиби самолётини уриб туширганини тан олган