
Афғонистондаги истеъдодлар шоуси Afghan Star иштирокчиси Абдулсалом Мафтун Канада бош вазири Жастин Трюдога ўхшашлиги сабабли ўз юртидан ташқарида ҳам машҳурлашиб кетди. “Афғонистон юлдузи” номига даъвогарнинг ўзи Канада бош вазири ҳақида илк бор танлов ҳакамидан билган.
Афғон қўшиқчисининг Трюдога ўхшашлигини айтганлардан бири танловнинг канадалик ҳаками Кайс Улфат бўлган. Қўшиқчининг ўзи Канада бош вазирига ўхшашлиги унга шоуда ғалаба қозонишга ёрдам беришига ишонмоқда. “Одамлар менинг исмимни эсларидан чиқариб қўйганлар ва энди барча мени “Жастин Трюдо” деб атамоқда”, деб айтган Мафтун.
Мафтуннинг репертуари романтик халқ қўшиқларидан ташкил топган. У танловдаги иштирокигача тўйлар ва туғилган кунларда қўшиқ куйлаб ва турли мусиқий асбобларда мусиқа ижро этиб пул топган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар