11:02 / 15.01.2019
3 495

Молдовалик спортчи 60 даража совуқда 50 кмлик масофани югуриб ўтди

Молдовалик спортчи 60 даража совуқда 50 кмлик масофани югуриб ўтди
Молдовалик экстремал спортчи Дмитрий Волошин Ёқутистоннинг Оймякон улусида 60 даража совуқда 50 кмлик масофани югуриб ўтди.

“14 январда Дмитрий Волошиннинг дунёнинг энг совуқ нуқтаси – ҳарорат 71 даража совуққача тушадиган Оймякон улусида хайрия югуриши бўлиб ўтди. Дмитрий 60 даража совуқда 50 км масофани югуриб ўтди. Метеорологик маълумотларга кўра, ҳис қилинувчи ҳарорат 67 даража совуқни ташкил қилган”, деб айтилган хабарда.

Спортчи бу масофани 6 соатда босиб ўтган.

“Бу спорт фаолиятимдаги энг оғир синов бўлди. Бу очиқ коинотга чиқишга ўхшайди, даҳшатли совуқ ва ҳаво етишмайди. Ҳеч қандай кийим-бош сени бундай совуқдан ҳимоя қила олмайди. Умид қиламанки, югуриш вақтида юзимни совуқ урмади. Нафас олиш жуда қийин бўлди, ҳавода кислород жуда кам, ниқоб эса муз билан тўлган. Шу ерда менга нафасни ушлаб туриш бўйича ғаввослик тажрибам асқатди”, деб айтган спортчи.

Ушбу югуриш ташкиллаштирилган хайрия лойиҳасининг бош мақсади болалар церебрал фалажи муаммосига эътибор жалб қилиш ва бу касалликдан азият чекувчи болаларга ёрдам беришдан иборат бўлган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Молдовалик спортчи 60 даража совуқда 50 кмлик масофани югуриб ўтди