date
views 4 517

Испанияда 182 киши хўрозлар жангини уюштиргани учун қўлга олинди

Испанияда 182 киши хўрозлар жангини уюштиргани учун қўлга олинди
Фото: «РИА Новости»
Испания ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари «хўроз уриштириш миллий чемпионати»да иштирок этган 182 кишини қўлга олди. Уларнинг барчасига нисбатан ҳайвонларга шафқатсиз муносабатда бўлиш айби қўйилган. Бу ҳақда «Дарё» хабар берди.
Операция «чемпионат» ўтказилаётган вақтда Сангонера-Ла-Верде қишлоғидаги фермада олиб борилган. Унда бу жониворни боқувчилар йиғилган.
Тинтув вақтида 300 минг евро нақд пул, ноқонуний ставкалар, хўрозларга берилган допингни исботловчи кўплаб ҳужжатлар топилган. Шунингдек, 97 та тирик ва 6 та ўлик хўроз ҳам топилган. Бундан ташқари, фермада марихуана плантацияси ҳам аниқланган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Испанияда 182 киши хўрозлар жангини уюштиргани учун қўлга олинди