12:57 / 15.01.2019
4 132

Олмаота Марказий Осиёдаги яшаш учун энг қулай шаҳар деб топилди

Олмаота Марказий Осиёдаги яшаш учун энг қулай шаҳар деб топилди
Numbeo тадқиқот сервиси томонидан тузилган, ҳаёт сифати бўйича дунёнинг 226 та энг яхши шаҳарлари рейтингида Марказий Осиёдан фақат битта шаҳар бор - Олмаота.

Сервис шаҳарларни танлашни аҳолининг сотиб олиш қобилияти (қанча юқори бўлса, шунча яхши), ифлосланиш индекси (қанча паст бўлса, шунча яхши), уй-жой нархининг фуқаролар даромадига нисбати, ҳаёт кечириш минимуми индекси (қанча паст бўлса, шунча яхши), хавфсизлик индекси, соғлиқни сақлаш индекси, йўл трафиги индекси (қанча паст бўлса, шунча яхши) ва иқлим индексини ҳисобга олувчи формула ёрдамида амалга оширди.

Рейтингда биринчи ўринни Канберра (Австралия) эгаллади. Иккинчи ўринга Эйдховен (Нидерландия) муносиб кўрилди, учинчи - Роли (Шимолий Каролина, АҚШ).

Шунингдек, биринчи ўнликдан Аделаида (Австралия), Цюрих (Швейцария), Мэдисон (Висконсин, АҚШ), Брисбен (Австралия), Веллингтон (Янги Зеландия), Коламбус (Огайо, АҚШ) ва Шарлотт (Шимолий Каролина, АҚШ) жой олди.

Манба: Kun.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Олмаота Марказий Осиёдаги яшаш учун энг қулай шаҳар деб топилди