10:30 / 17.01.2019
3 307

Тереза Мэй Британия бош вазири лавозимини сақлаб қолди

Тереза Мэй Британия бош вазири лавозимини сақлаб қолди
Буюк Британия парламенти бош вазир Тереза Мэйнинг Европа Иттифоқи билан Brexit бўйича таклифини рад этган бўлса-да, ҳукуматга ишонч билдирди.
Ҳукуматга ишончсизлик билдиришга қарши 325 депутат овоз берган, уни 306 депутат қўллаб-қувватлаган. Шу тариқа устунлик бор-йўғи 19 овозни ташкил қилган.

Ишончсизлик билдириш жараёни мухолифат етакчиси Жереми Корбин ташаббуси билан ўтказилган. У тегишли таклифни Brexit бўйича келишувга 432 депутат қарши овоз берганидан, 202 нафари қўллаб-қувватлаганидан кейин билдирган.

Парламентнинг қарори Мэй бош вазир бўлиб қолишини ва 21 январда Brexit бўйича янги ҳаракатлар режасини тақдим қилишини кераклигини англатади.
Корбин овоз беришдан кейин Мэйни Европа Иттифоқидан келишувсиз чиқиш вариантини хаёлдан чиқариб ташлашга чақирган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Тереза Мэй Британия бош вазири лавозимини сақлаб қолди