17:47 / 17.01.2019
3 958

Рамзан Қодиров Донбассда чеченистонликлар батальони борлигини инкор қилди

Рамзан Қодиров Донбассда чеченистонликлар батальони борлигини инкор қилди
Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров Донбассда чечен батальонлари жанг қилмаётганига ишонч билдирди. Бу ҳақда «Daryo» хабар берди.

«Бизда мавжуд инкор этилмаган маълумотларга кўра, чеченистонликлардан таркиб топган ҳеч қандай батальон Донбассда йўқ. Мавжуд жангарилар эса Украинада кўнгилли сифатида ёлланган ноқонуний таъқиблар қурбони бўлганлар ёҳуд қамоқдан қўйиб юборилган жиноятчилардир»,— дейди Қодиров.

Чеченистон раҳбари батальонлар ҳақида The Times нашри ёзганини эслатди. Нашр журналисти Украинада ўзини Донеск халқ республикаси ва Луганск халқ республикаси деб эълон қилганларга қарши жанг қилаётганлар орасида Чеченистон батальони борлиги ҳақида ёзганди.

2015 йилда Рамзан Қодиров чеченистонликлар Украинада ДХР ва ЛХР томонида жанг қилганини маълум қилганди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Рамзан Қодиров Донбассда чеченистонликлар батальони борлигини инкор қилди