date
views 4 059

Британия қироличасининг турмуш ўртоғи автоҳалокатга учради

Британия қироличасининг турмуш ўртоғи автоҳалокатга учради
Британия қироличаси Елизавета II’нинг турмуш ўртоғи, Эдинбург герцоги Филипп 17 январда йўл-транспорт ҳодисасига учради. Бу ҳақда Kun.uz нашри маълум қилди.

Таъкидланишича, йўл-транспорт ҳодисаси Филипп ва қиролича рождество байрамидан бери қолаётган Сандрингем яқинида юз берган.
ЙТҲ вақтида рулда ким бўлгани маълум қилинмаган. Шуниси маълумки, герцог баъзида Land Rover автомобилини бошқариб туради.

Воқеа жойидан олинган суратда Филиппникига ўхшаш ёнбошлаган Land Rover’ни, йўл четида эса иккинчи енгил автомобилни кўриш мумкин. Полиция ЙТҲга иккита автомобил учраганини маълум қилган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Британия қироличасининг турмуш ўртоғи автоҳалокатга учради