Олимлар қуёнларнинг гўштхўр турини аниқлашди

  • 18 январь 2019, 14:54
  • 2 168
  • Дунё
  • Олимлар қуёнларнинг гўштхўр турини аниқлашди
    Ҳар биримиз қуёнлар ўтхўрлар туркумига киришини яхши биламиз. Аммо яқинда биологлар америка оқ қуёни гўштхўр эканлигини аниқлади. Бу ҳақда «Дарё» хабар берди.

    Канаданинг Торонто университети биологлари қуёнлар ўлаксаларни ейиши тўғрисидаги маълумотларни текширишга қарор қилди. Айрим тадқиқотчилар қуёнларнинг бундай одатлари ҳақида гапирган, аммо оқ қуёнлар нафақат ўсимлик балки ҳайвон озуқасини ҳам ейиши тўғрисидаги исботлар биологларда бўлмаган.

    Канадалик биологлар синов полигони сифатида Клуэйн кўлини танлади. Мавжуд тахминларни тасдиқлаш учун улар ўрмонга ўлик ҳайвонларни қўйиб чиққан. Тузоқ қўйилган жойларга камералар ўрнатилган, бу эса қуёнларнинг одатларини фош қилишга ёрдам берган.

    Маълум бўлишича, америка оқ қуёнлари ўсимликлардан ташқари ўлаксалар билан ҳам озиқланган. Бу фанда ҳақиқий сенсация бўлди. Бироқ қайд этиш лозимки, ўлаксаларни қуёнлар қишда ейди, ёзда эса уларни четлаб ўтади.

    Бу табиий албатта, сабаби ёзда ўсимликларни топиш муаммо туғдирмайди, қишда эса ҳамма нарса қор остида қолганда егулик топиш у қадар осон иш бўлмайди. Шу сабабдан ҳам қуёнлар ўлаксаларни ейишга мажбур бўлади.

    Facebook орқали авторизация
    Маълумот

    Посетители, находящиеся в группе Гости, не могут оставлять комментарии к данной публикации.
    » » Олимлар қуёнларнинг гўштхўр турини аниқлашди