Бугун, 18 январ куни кечаси Колумбиянинг Богота шаҳридаги кадетлар мактабида мина жойланган автомобиль портлаши оқибатида 21 киши ҳалок бўлган, 68 киши жароҳатланган.
Колумбия Бош прокуратураси маълум қилишича, терактни 56 ёшли Хосе Альдемар Рохас содир этган. Унинг бошқарувидаги 1993 йилда ишлаб чиқарилган пикапли Nissan автомобилида 80 кг миқдордаги портловчи моддалар бўлган. Ҳайдовчи воқеа жойида ҳалок бўлган.
Колумбия Президенти Иван Дуке кадетлар мактаби ҳудудида содир этилган теракт муносабати билан мамлакатда уч кунлик миллий мотам эълон қилди.
"Биз қурбонлар хотираси учун мамлакатда уч кунлик миллий мотам эълон қилдик", - деган Дуке ўз халқига қилган телемурожаатида.
Шунингдек, Колумбия Президенти мамлакат чегаралари, шаҳарга кириш-чиқиш устидан назоратни кучайтириш бўйича топшириқ берган, фуқароларни террорчилик таҳдидига қарши бирлашиш ва тергов ишларида ҳамкорлик қилишга чақирган.
ВИДЕО
Манба: Darakchi.uz “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади